Ўзбекистонда сайт яратиш қанча туради?
Қурилиш билан шуғулланадиган компаниядан уйни қуриш қанчага айланаётганини сўрасангиз, дарров ўзингиздан сўраб кетишади: Уйнинг майдони қанчалик бўлади? Неча қаватли бўлади? Қуришда қандай материалдан фойдаланиш керак? ва ҳоказо. Шуларнинг барчаси ҳисобга олиниб, уйнинг нархи келиб чиқади. Сайтлар яратилиши ҳам ҳудди шундай. Аввало сизга сайт қайси мақсадлар учун кераклигини, у сизнингча қандай кўринишга эга бўлиши кераклигини аниқлаб олишингиз зарур. Сайтнинг нархи ҳамма тафсилотлар гаплашиб олингач, айтилади. Қолаверса, компаниямиз сайтларни яратиш бўйича тайёр ечимларни ҳам тақдим этади ва улар Экспресс сайт деб номланади. Яъни 4 кун ичида ва атиги 750 минг сўмга ўзингизнинг тўлақонли веб-сайтингизни ишга туширишингиз мумкин бўлади. Коллекция билан сайтимизда танишиб чиқишингиз мумкин.
Қанча вақтда сайтни яратиб, ишга тушира оласиз?
Ҳар бир лойиҳа ўзига хос. Шу сабабдан буюртмани бажариш муддатлари турлича бўлиши мумкин. Масалан, Экспресс сайтларни биз 4 кунда ишга туширишимиз мумкин, лекин эксклюзив сайтларни яратиш эса 3 хафтадан бошланиши мумкин. Батафсил мисоллар билан саҳифаларимиз орқали танишишингиз мумкин.
Сайтга контентни қандай тайёрлашим лозим?
Сиздан сайтга жойлаштириш учун маълумот тайёрлаб, бизга электрон шаклда юборишингиз талаб қилинади. Агар сизда контент яратиш бўйича тажриба бўлмаса, бизнинг копирайтерларимиз Сизга сайтингизни фойдали ахборот билан бехато тўлдиришга кўмаклашиб, товар ва хизматингиз бозорини чаққон қиладиган сифатли матнлар ёзиб беришади.
Менинг веб-сайтим мобиль қурилмада қандай кўринади?
Мутахассисларимиз браузер ойнаси шаклини ўзига олувчи мослашувчан дизайн яратиб беради. Шу туфайли саҳифалар ҳар қандай қурилмада ҳам аъло кўринишга эга бўлади.
Бизнинг сайтимизнинг номи олдидан сизга (компаниянгизга) тегишли домен турадими?
Йўқ, ҳеч қандай қўшимча домен бўлмайди. Манзилингиз қуйидагича бўлади:
www.компаниянгиз номи.uz
Нега сизнинг компаниянгизда сайт ишлаб чиқиш бепул конструкторлардан фойдалангандан кўра манфаатлироқ?
Бепул веб-сайт конструкторлари кўплаб топилади. Келинг, нима учун улардан фойдаланмаган маъқуллигини кўриб чиқамиз.
- Текинга мушук ҳам офтобга чиқмайди.
Мутлақо бепул конструкторларнинг ўзи йўқ. Бу онлайн хизматларни яратган компаниялар қандай қилиб улардан пул қилиш йўлларини ҳам ўйлаб қўйган. Одатда Google ва Yandex қидирув тизимларида сайтингизни рўйхатдан ўтказиш (мижоз саҳифангизни қидиришга берганида топа олиши учун) ёки сайтингиз манзилидан фойдаланиши ёхуд жонга тегадиган рекламалардан қутулиш учун пуллик обуна сотиб олишингизга тўғри келади.
- Сайтни ривожлантириш имкониятлари кам.
Конструкторлар, кўпинча, интернет ресурсингизни ривожлантириш, унинг функционалини тўлдириш ва шу кабилар учун жуда кам имкониятлар тақдим этади. Бизнинг экспресс сайтларимиз функционални кенгайтириш учун катта имконият беради, бу эса ўз навбатида сайтни ривожлантириш, уни такомиллаштириб, SEO оптималлигини оширишга кенг йўл очади.
- «Ўзингиз ясаб олинг»
Конструкторлар сизга сайтни ўзингиз ясашингизни таклиф қилади. Лекин кўпчиликнинг бу соҳада тажриба ва кўникмалари йўқ бўлгани учун сифатли веб-лойиҳани ясаш ўта мураккаб. Кўпчилик соатлар-у кунларни бекор кетгазиб, ўзи хоҳлаган маҳсулотни ярата олмайди-да, бизга мурожаат қилади.
- Бепул техник кўмак кўрсатмайди.
Бундай хизматлар техник кўмакни пуллик обуна эвазига кўрсатади ёки умуман кўмак тақдим қилмайди. Eskiz IT компанияси ўз сайтини яратмоқчи бўлганлар учун тўлиқ хизматлар комплексини таклиф этади: ишлаб чиқиш, хизмат кўрсатиш ва техник кўмак.